Кириш Регистрация
03/10 20:00 Франция 2-3 Аргентина
04/10 21:30 Наполи - Комо
04/10 23:45 Верона - Венеция
05/10 00:00 Леганес - Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

Митти шаҳарларнинг донгдор клублари

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Футболдаги ёзилмаган қоидага кўра, энг номдор футбол клублари йирик шаҳарлардан жой олишган.

Бироқ жамоатчилик ўртасида кенг тарқалган ҳикматда тўпнинг думалоқ, майдоннинг текис эканлиги зикр этилган. Яъни, жажжи шаҳарчалар шарафини ҳимоя қиладиган жамоалар орасида нуфузли сов­ринларни қўлга киритганлари ҳам йўқ эмас.

«БЕРИ» (Англия)

2019 йилда Берини ларзага келтирган молиявий танглик 125 йиллик тарихга эга бўлган «Шейкерс» клубининг тарқалиб кетишига сабаб бўлди. Катта Манчестерда ўзининг лаззатли колбасалари билан танилган бозор шаҳарчаси икки марта - 1900 йилда «Саутгемптон»ни, 1903 йилда «Дерби»ни маҳв этиб, Англия Кубогини қўлга киритганди.

«РОДА» (Нидерландия)

Мамлакатнинг жануби-шарқида жойлашган Керкраде шаҳри клуби 4 йилда икки марта (1997 ва 2000) Нидерландия Кубогини қўлга киритган. 1962 йилда «Рода Спорт» ва «Рапид» жамоаларининг бирлашувидан шаклланган «Рода» 1994|95 йиллар мавсумида Эредивизиенинг кумуш медаллари соҳиби бўлган.

«ЗАГЛЕМБЕ ЛЮБИН» (Польша)

70 000 нафар аҳолига эга бўлган шаҳарча номидаги жамоа 2007 йилда иккинчи марта Польша чемпиони бўлган. 1990|91 йиллар мавсумида «Заглембе» ЕЧК турнирида иштирок этган, Польша футболи уччала олий мақомдаги мусобақаларида ҳам бир қатор совринларни қўлга киритган ва бир неча марта мамлакат кубоги турнири финалида майдонга тушган.

«ОСТЕРС ИФ» (Швеция)

70-80 йилларда швед футболининг атоқли жамоаларидан бири бўлган «Остерс ИФ» клуби ўз коллекциясидаги 4та чемпионликдан 3тасини 1978-1981 йиллар оралиғида қўлга киритган. 1977 йилда илк бор миллий кубок соҳибига айланган жамоа ўз ҳудудидаги Швеция ойна музейи билан танилган Векшё шаҳарчаси шарафини ҳимоя қилади. Хайриятки, музей «Остерс ИФ» клубининг «Висма Арена» стадионидан хавфсиз ҳудуддан ўрин олган.

«ЛА ШО-ДЕ-ФОН» ФК (Швейцария)

Альп тоғлари бағридаги бадавлат ўлкада чемпионлик унвони узоқ йиллар давомида қўлма-қўл бўлиб юрди. «Ла Шо-де-Фон» футбол клуби муваффақиятга эришган жамоаларнинг бири ҳисобланади. Мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудида, Франция чегараси яқинида жойлашган жамоа 1954, 1955 ва 1964 йилларда шоҳсупани забт этган. Бундан ташқари, 6 марта Швейцария Кубогининг соҳиби бўлган.

«ДАНДОЛК» (Ирландия)

Дандолк - майдони жиҳатидан мамлакатнинг 7-шаҳри. Лекин унинг клуби Дублиннинг «Шэмрок Роверс» жамоасидан бошқа барча рақибларига нисбатан кўпроқ чемпионлик унвонларини қўлга киритган. 1963|64 йиллар мавсумида ЕЧК турнирида Швейцариянинг «Цюрих» клубини сафарда маҳв этган «Лилиуайтс» 1933 йилда биринчи марта Ирландия чемпиони бўлганди. 2014 йилда эса жамоа олтин медаллари сонини 10тага етказиб олди.

«ЛУДОГОРЕЦ» (Разград, Болгария)

2011|12 йиллар мавсуми стартига қадар Разград клуби бирон-бир нуфузли совринга эриша олмаганди. Кейин қаторасига 13 марта жамоа чемпионликка эришди. Тахминларга кўра, клуб соҳиби Кирилл Домусчиевнинг бойликлари мисли кўрилмаган гегемонликка алоқадордек. Бироқ бу Разграднинг жажжигина (аҳолиси 30 000 киши) шаҳарча эканлигига монелик қила олмайди.

«СОШО» (Франция)

1930 йилларда 2 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган ва илк бор Франция Кубоги соҳиби бўлган «Сошо» Швейцария билан чегарадош Монбельяр шаҳрида фаолият юритади. 2007 йилда жамоа яна Кубок соҳибига айланди. Унинг 20 000 мухлисга мўлжалланган уй стадиони «Стад Огюст-Бональ» шаҳар аҳолисини бемалол сиғдира олади.

«НОВЕЗЕ» (Италия)

Ҳозир жамоа Италия футболининг қуйи лигаларида тўп сурмоқда. Лекин 1921|22 йиллар мавсумида Нови-Лигуре клуби Скудеттони қўлга киритишга муваффақ бўлганди.

«ВАЙЛЕ» (Дания)

Мамлакатнинг энг совриндор жамоаларидан бири. У Дания олий дивизиони ва мамлакат Кубоги мусобақаларида кўпчилик жамоалардан ўзиб кетган. Ўз вақтида унинг сафида 1977 йилда «Олтин тўп» сов­ринига сазовор бўлган Аллан Симонсен тўп сурган. Қитъа­нинг кўпгина йирик турнирларида қатнашган жамоа 1977|78 йиллар мавсумида Кубок эгалари Кубоги мусобақасида чорак финалгача етиб борганди.

«МОЛЬДЕ» (Норвегия)

Ҳукмронлик бобида «Русенборг» баҳслаша оладиган «Мольде» асримизнинг дастлабки 20 йилида шиддатли парвозни намойиш этди. 2011-2022 йиллар оралиғида жамоа 5 марта шоҳсупани забт этди, 2023 йилда эса олтинчи Норвегия Кубогини ўз коллекциясига қўшиб қўйди. Уле Гуннар Сульшер ва Эрлинг Холанд каби афсоналар айнан шу жамоада тўп суришган.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:00, 03.10.2024.
Ўқилди: 526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.