Алиссон "Кристал Пэлас" билан ўйинда (1:0) жароҳат олди.
"Ливерпуль" дарвозабони 79-дақиқада Трент Александр-Арнолднинг узатмасидан сўнг тўпни жарима майдонидан олиб чиқиб кетаётиб, мушагидан жароҳат олди.
Алиссон ўрнини 23 ёшли чехиялик Витезслав Ярош эгаллади, у учун бу ўйин "Ливерпуль" сафидаги биринчиси бўлди.