"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз "қизил иблислар"нинг "Астон Вилла"га қарши ўйиндаги ўйин услубини "омон қолиш тактикаси" деб атади.
Бир кун аввал “МЮ” “Вилла Парк”да 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳар икки жамоа ташаббусни ўз қўлига олишга ва рақибларини жиддий босим остида қолдиришга журъат эта олмади.
Скоулзнинг сўзларига кўра, ҳар икки жамоа ҳам аввалги ўйинларининг таъсирини ҳис қилган. Пол "МЮ" ғалаба қозонишни хоҳлаётганини кўрмади.
"Бу "МЮ" учун очко. Улар қийин жойга катта босим остида келишди. Мен улар ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қилишларини ҳеч қачон ҳис қилмадим. Бу ҳамма нарсадан кўра кўпроқ омон қолиш тактикаси эди.
Учрашувдан олдин айтилган барча гапларга қарамай, "МЮ"га бугун қарши ўйнаши жуда қийин эди ва ҳафта ўрталаридаги ўйинларни ҳам кўриб чиқиш керак. "Астон Вилла" "Бавария"ни кучли муҳитда мағлуб этишдан катта туртки олди. "Астон Вилла"га бугун буни такрорлаш қийин бўлди.
Пайшанба оқшомида "Манчестер Юнайтед" қийин сафарни ўйинини ўтказди ва ўн киши билан "Порту"га қарши қийин ўйин ўтказди, шунинг учун бугунги ўйин иккала клубнинг ҳафта ўртасидаги ўйинларини акс эттира олмади деб ўйлайман", - деди Скоулз Daily Mail билан суҳбатда.