"Челси" ҳужумчиси Николас Жексон "Ноттингем Форест"га қарши АПЛ доирасидаги ўйинда (1:1) рақибининг юзига мушт туширгани учун дисквалификация таҳдидига дуч келди.
Якшанба куни бўлиб ўтган Премьер-лига ўйинининг иккинчи таймида икки томон ўртасидаги катта тўқнашув вақтида захирага олинган Жексон "Ноттингем Форест" ҳимоячиси Моратонинг юзига мушт туширди.
Бош ҳакам Грэм Кавана Марк Кукурелья ва Неко Уильямсга сариқ карточка кўрсатиб, воқеани ҳал қилди, Жексоннинг қилмиши эса жазосиз қолди.
The Guardian нашри хабарига кўра, Кавананинг ҳисоботини кўриб чиққандан сўнг, FA душанба куни Жексонга қарши айблов қўйиш ёки қўймаслик ҳақида қарор қабул қилади. Николас, сариқ карточкалари кўплиги сабабли халқаро танаффусдан кейин "Ливерпул"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган Кукурелья ва Уэсли Фофана каби дисквалификация қилиниши мумкин.
Бироқ, ҳозирда бундай натижа бўлиши даргумон. Тахминларга кўра, ВАР Жексоннинг ҳаракатини кўрган ва аралашмасликка қарор қилган.