Мадриднинг "Реал" клуби жароҳат олган Дани Карвахаль ўрнига янги футболчи сотиб олмасликка қарор қилди. Бу ҳақда El Chiringuito хабар берди.
Аввалроқ 32 ёшли испаниялик ҳимоячи тиззасидан олган жиддий жароҳатидан сўнг деярли 1 йилни ўтказиб юбориши маълум бўлганди. Карвахаль билан шартнома 2026 йилгача узайтирилди.