Лондоннинг "Арсенал" клуби ёзда "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Бенжамин Шешкога яна қизиқиш билдирмоқда. Журналист Чарли Уоттснинг маълумотларига кўра, Микель Артета жамоаси яқин келажакда словениялик форварднинг трансферини инкор этмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, ёзда "Арсенал" Шешкога даъвогарлар қаторида эди, аммо ҳужумчи якунда ҳозирги клубида қолишга қарор қилди. "Буқалар" билан янги шартнома имзолаганидан сўнг, форварднинг шартномасида товон пули 50 миллион еврога тенг эди.