Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Лапорта: "Иньестани "Барселона"да кутаман"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" президенти ўз фаолиятини якунлаган Андрес Иньестани клубда кутмоқда.

"Иньеста "Барселона"нинг муваффақияти ва қадриятларини тушуниш учун асосий шахс. Гап ўз уйида ҳам футболчи, ҳам шахс сифатида улғайган "Ла Масия" футболчиси ҳақида кетмоқда. Шундай экан, Иньеста клубда жуда чуқур илдиз отган фидойилик, масъулият, меҳнатсеварлик каби қадриятларни ўзида мужассам этган.

Андрес "Барселона"нинг ҳозирги ўйинчиларидан кўпини илҳомлантирди. У "Барселона"нинг ўтмиши, бугуни ва келажаги.

Иньеста бизнинг шахсиятимизнинг бир қисми, у ҳар доим ўз ишига бағишланган жамоавий ўйинчи бўлиб келган. Мен ҳам клубнинг бошқа мухлислари каби ўйнаган нафислигини эслайман. Унинг айланиш усули, тўпни дриблинг қилиш...

У "Барселона" одами эканлигингиздан фахрланадиган спортчи. Уни ҳамма севади. У доимо маҳорат ва яхши табиат кўрсатди, у ўзини яхши инсон сифатида кўрсатди.

Унинг "Стэмфорд Бриж"даги голини ҳамма эслайди ("Челси" билан Чемпионлар лигаси ярим финалида). Лекин, албатта, Иньестанинг яна кўплаб ўйинлари хотирамизда абадий қолади", - дейди Жоан Лапорта.

Фаолияти давомида Иньеста "Барселона", "Виссел Кобе" ва "Эмирейтс" клубларида ўйнаган. Каталония клуби таркибида ярим ҳимоячи 4 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, 9 марта Испания чемпиони бўлган ва 6 марта мамлакат кубогини қўлга киритган.

Испания терма жамоаси билан Иньеста 2010 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан, 2008 ва 2012 йилларда Европа чемпиони бўлган.

Киритилди: 22:05, 08.10.2024.
Ўқилди: 1557 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.