«Саутгемптон» ва Англия терма жамоаси дарвозабони Аарон Ремсдейл болаликдаги кумири ҳақида гапирди.
«Болалигимда менинг асосий кумирим ва устозим «Болтон» дарвозабони Юсси Яаскелайнен эди, у Премьер-лигада 10-12 йил ўйнаган. У ҳеч нарса ютмаган, аммо доим асосий таркибда ўйнаган. Захира ўриндиғида ўтириб, Премьер-лигада ғалаба қозонгандан кўра, мен ҳам ўйнашни афзал кўраман», - дея Ремсдейл сўзларини келтиради "BBC".
Дарвозабон ўтган ёзда «Арсенал»дан «Саутгемптон»га ўтган эди.