Франциялик ҳужумчи Антуан Гризманн Puma билан узоқ муддатли (14 йил) ҳамкорликни якунлаб, Decathlon'нинг янги вакили бўлишга қарор қилди. Бу маълум даражада ватанпарварлик танловидир, чунки Decathlon француз брендидир.
Хабар қилинишича, Гризманн Франция футболининг биринчи ва иккинчи лигаларини, ҳозир Европа Лигаси ва Конференциялар лигасини тўплар билан таъминловчи Kipsta бренди вакили бўлади.