Унинг дисквалификацияси 48 ойдан 18 ойга қисқартирилгани ҳақидаги хабардан сўнг, Поль Погба ўзида оптимизм ҳис қилмоқда ва ноябрь ойида майдонга қайтишга тайёрланмоқда. Ҳозирча, албатта, расмий учрашувда эмас, ноябрь ойи охирида Дубайда бўлиб ўтадиган "Kings Cup" ўртоқлик турнирида.
Унда Погбадан ташқари ўтмишнинг кўплаб юлдузлари - хусусан, Майкл Оуэн, Пол Скоулз, Давид Сильва, Эдгар Давидс, Жон Терри ва Роберто Карлос иштирок этади.