Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Валентин Карбони машғулотларда жароҳат олди ва бўлажак ўйинларда майдонга туша олмайди, дея хабар беради жамоанинг расмий саҳифалари.
Футболчи жамоани тарк этиб, "Марсель"га қайтади. У француз клубида "Интер"дан ижара асосида ўйнайди.
Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашида Венесуэла (11 октябрь) ва Боливия (16 октябрь) термаларига қарши майдонга тушади.