Марк Кукуреля Евро-2024да тўпнинг қўлига тегиши эпизодига изоҳ берди.
Евро-2024 чорак финалидан ўрин олган Испания ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда бош ҳакам Энтони Тейлор 106-дақиқада Жамол Мусиаланинг зарбасидан сўнг Марк Кукурелянинг қўлига тўп тепгани учун немис жамоаси фойдасига пенальти белгиламади. Ушбу вазиятда ВАР эпизодга аралашмади. Ўйин Испаниянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Кейинроқ УЕФА ҳакамлар қўмитаси Тейлор ушбу эпизодда пенальти белгиламай хато қилганини тан олди.
“Қўлимга тўп аниқ тегди. Аммо бу табиий ҳолатдаги қўл эди, чунки мен қўлларимни ён томонга силжитмасдан пастда тутдим ва қўлим танага жуда яқин эди.
Менимча, Европа чемпионати пайтида даврида қўлга тўп тегмаганини айтиб энди эса, шунча вақтдан кейин тўп қўл билан ўйналганини айтиш, бу нотўғри. Бу аллақачон ҳал қилинган муаммо атрофида шов-шувни кучайтиради, мен улар нима қилмоқчи эканини билмайман. Улар вазиятга ойдинлик киритишлари жуда муҳим, чунки бу аллақачон барчамизни бошимиз айлантирмоқда”, деди “Челси” ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси.
Маълумот учун, Испания якунда Англияни мағлуб этиб Европа чемпионига айланган эди.