Лионель Месси Аргентина терма жамоасига қайтиши ҳақида фикр билдирди.
37 ёшли футболчи жароҳати сабаб терма жамоанинг сўнгги ўйинларини ўтказиб юборди. Бугун у ЖЧ-2026 саралашида Венесуэлага (1:1) қарши ўйинда жамоага қайтди.
"Мен узоқ вақтдан бери йўлдаман, лекин қайтиб келганимдан, давомийликни давом эттираётганимдан ва яна шу ерда эканлигимдан хурсандман.
Аргентина термасида ўйнашни соғиндим. Олдинда бизни узоқ йўл кутмоқда ва уй ўйинига тайёргарлик кўришдан олдин бир-икки кун дам олиш керак", - деди Лионель Месси.