Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Орият қаерда қолди, «Нефтчи»?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футболи тарихида Фарғона футболининг тарихи ҳам шонли, ҳурмати ҳам юқори бўлиб келган! Тарихга назар солсак, ўзбек футболи Фарғона футболи орқали бутун дунёга танилган. Ўзбекистон футболи ватани ҳам Фарғона шаҳри ҳисобланади.

Фарғона футболи Аллоҳ берган неъмат — мустақиллик неъмати қўлга киритилганда ҳам республикада тенги йўқ футбол ҳудуди бўлиб турди. Худди шу футбол инерцияси орқали Юрий Вазгенович Саркисянни Фарғона футболи бутун дунёга таниттирди. Ҳурматли ўқувчи, сиз гапнинг маъносига тўғри тушунинг, Фарғона футболини Саркисян яратган эмас, Фарғона футболи Саркисянни яратди! Кўкрагига мушт уриб, “Нефтчи”ни мен кўтардим, деганларга озгина орият қилишларини илтимос қиламиз. Ҳурматли Президентимизнинг орден ва медалларини Фарғона футболи Саркисянга олиб берди. Илгариги инерцияда кетаётган Фарғона футболини кучи 2001 йилдан бошлаб сўна бошлади. Буларга асосий сабаблар қуйидагилар деб ўз фикримизни билдирмоқчимиз.

1. Фарғонада болалар, ёшлар ва катталар профессионал футболининг ягона координацияга эга эмаслиги. Чунки Фарғонада болалар ва ёшлар футболини жуда юқорида даражада тайёрлаб, Президент ва ҳукуматнинг футболни ривожлантириш бўйича барча қарорларининг ижроси борасида Республикада етакчилик қилса ҳам (чунки хар йили Республика биринчи ва олий лигаларига бир неча ўйинчи тайерлаб беради) “Нефтчи” устозлари бунга қизиқиб ҳам қўйишмайди.

2. Фарғона мавжуд бўлган махсус интернат мактаби ҳамда «Нефтчи» ёшлар футбол мактабларига «Нефтчи» клуби томонидан бир неча йиллардан бери моддий таъминот ёрдами бўлмайди. Ҳатто сафарга автобус ҳам ажратиб бермаслиги, ёш футболчиларнинг аҳволидан хабар олинмаганлиги сабабли, Фарғонамизнинг тўрт нафар (1994 йил таваллуд топган) ўсмирлари Тошкент шаҳри номидан Мексикада ўтган жаҳон чемпионатига бориб, мисли кўрилмаган натижаларга эришдилар. Ваҳоланки, тўртала ўғлонимизнинг ҳокисор устозлари ўз вақтида «Нефтчи» мураббийларига уларни бир неча марта таклиф қилишган эди.

3. Фарғона футболини Саркисян томорқа қилиб олганлигида. Юрий Вазгенович Фарғона футбол федерациясини, футбол мактабларини ва бошқа мутахассисларнинг фикрларига қулоқ солмайди. Энг ачинарлиси, 10 мингдан ортиқ томошабин олдида хоҳлаган одамига нисбатан миллатимизга мос бўлмаган ҳақорат сўзларини ишлатиши — ўйингоҳда ўтирганларга ҳам ҳақорат ҳисобланади. Озгина орият ҳақида ўйлайлик. Мураббий жамоадаги шароитлар ҳақида гап кетганда, “пул йўқ,  шароит йўқ” деб важ кўрсатади. Пули йўқ жаоа қандай қилиб мавсум бошида   чет элга икки маротаба сафар уюштирди? ««Нефтчи»» жамоаси Ўзбекистон Олий лигасида узлуксиз иштирок этиб, юқори ўринларда келаётган жамоалардан бири эди.

Йигирма беш йил бир жамоада устозлик қилган Республика орден ва медалларига сазовор бўлган, агар буюк инсон бўлса, ОРИЯТНИ ўртага қўйиб мардларча ўз лавозимини «Нефтчи» клубини бошқаришга кўзи етган  ёшларга бўшатиб бериши зарур эмасмикин!

Фарғона шаҳри бир гуруҳ мухлислар номидан, Абдуқаҳҳор ака.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:50, 08.05.2013.
Ўқилди: 6432 марта.
Фикрлар: 44 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик