Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Энцо Мареска сентябрь ойида Англия Премьер-лигасининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда АПЛ матбуот хизмати хабар берди.
Сентябрь ойида "Челси" Англия чемпионатида тўртта ўйин ўтказиб, учта ғалаба ва бир марта дуранг қайд этган.
Етти турдан кейин “кўклар” 14 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.