«AS» нашри хабарига кўра, «Реал»нинг кийиниш хонасида Федерико Вальверденинг роли тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. «Лос-Бланкос» уругвайлик футболчи Карвахаль жароҳатидан сўнг жамоа етакчисига айланишига ишонмоқда.
Бундан ташқари, ярим ҳимоячи клуб томонидан жамоанинг бўлажак сардори сифатида кўрилмоқда. Вальверде эса бу мавсумда, Лукас ва Модрич майдонда бўлмаганида, сардорлик боғичини тақиши мумкин.