“Олтин тўп” октябрь ойи охирида Францияда топширилади.
Бу йилги соврин "Реал Мадрид" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниорга берилиши кутилмоқда.
“Реал Мадрид”нинг яна бир форварди Килиан Мбаппе 2025-йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритишни ўзининг устувор вазифасига айлантирди, дея хабар беради Transfer News Live нашри журналист Санти Аунага таяниб.
Мбаппе жароҳатлардан қочиш учун Франция терма жамоаси учун фақат муҳим ўйинларда майдонга тушмоқчи.