"Барселона" ярим ҳимоячи Френки де Йонг борасида бир қарорга келди.
Хабарингиз бор, Каталония клуби нидерландиялик футболчига анчадан бери шартномани узайтиришни таклиф қилган, бироқ у жавоб бермаган. Журналист Мигель Рико хабарига кўра, "Барселона" ярим ҳимоячи янги шартнома имзолашга рози бўлмаса, уни сотмоқчи. 27 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.