«Милан» вингери Кристиан Пулишич ва «Ювентус» ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни муддатидан аввал ўз клубларига қайтишмоқда.
АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино Панамага қарши ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонгач (2:0) иккала футболчисини ўз жамоасига қўйиб юборишга қарор қилди.
Футболчилар сўнгги бир ой ичида сезиларли даражада кўп ўйин ўтказгани учун аргентиналик мутахассис уларга дам беришга қарор қилди.