Фабрицио Романонинг таъкидлашича, Михаил Мудрик "Челси"ни тарк этмайди.
"Мудрик "Челси"ни тарк этиш учун фаол ишламаяпти, унинг агентлари ҳам. Вазият мутлақо тинч. У Энцо Мареска назарида ўзини кўрсатиш учун кўп меҳнат қилади.
Ишонинг, Михаил Мудрик футбол оламидаги энг йирик фигуралардан бири, чунки у ўзининг энг яхши версиясига айланиш учун ҳар куни қаттиқ меҳнат қилади.
У "Челси"да муваффақият қозонишни истайди ва "Челси" унга юз фоиз ишонади ва кутишга тайёр. Ҳозирда эҳтимолий трансферни кўрсатадиган ҳеч нарса йўқ", деди инсайдер.