Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Нигерия жамоаси 12 соат давомида Ливиядаги ташландиқ аэропортда сувсиз, овқатсиз қолиб кетди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Африка Миллатлар Кубоги саралашидан ўрин олган Ливияга қарши сафар учрашуви олдидан Нигерия қийинчиликларга дуч келди.

Жамоа ўйинга учиб кетаётган эди. Манзилга қўниш олдидан самолёт зудлик билан бошқа аэропортга йўналтирилган.

Мезбон жамоа керакли транспорт тақдим қилмаган ва Нигерия миллий жамоаси аэропортда овқат ва сувсиз қолиб кетган. Шунингдек, яқин атрофдаги меҳмонхоналарда ухлаш имконияти ҳам бўлмаган, чунки уларга нигерияликларни жойлаштириш тақиқланган.

Жамоа сардори буни шармандалик деб атади ва жамоа ўйинни ўтказмасликка қарор қилганини айтди. Бироқ бош мураббий ўйнашга тайёр ва Африкада бундан ҳам ёмонроқ нарсаларни кўрганини айтган.

Эътиборлиси, шу куни Нигерия учун рухсат берилмаган аэропортга Судан ва Гана терма жамоалари қўнган.

Нигерия Ливияни осон очко олиш учун ўйинни бузишда айбласа, ливияликларнинг айтишича, айнан нигерияликлар биринчи бўлиб, бир неча кун олдин уларни ёмон қабул қилган ва уларни ҳам аэропортда бир неча соат қолиб кетишга мажбур қилган. 

Eagle Online нашрининг хабар беришича, Нигерия футбол федерацияси Африка футбол конфедерациясини учрашувга сафар пайтида юзага келган можаро ва саралаш ўйинини бойкот қилиш қарори ҳақида хабардор қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:20, 14.10.2024.
Ўқилди: 1239 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4809]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4343]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4224]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3271]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2786]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2570]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2273]

Родри операция қилинади [1787]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1769]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1668]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик