"Манчестер Сити" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола билан меҳнат шартномасини узайтиришдан манфаатдор.
Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, томонлар янги шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола "Манчестер Сити"ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. 53 ёшли испанияликнинг "шаҳарликлар" билан амалдаги меҳнат шартномаси келаси ёзда якунига етади.