Луис де ла Фуэнте Ламин Ямалнинг жароҳати учун терма жамоани айбламасликка чақирди.
"Барселона"нинг 17 ёшли вингери Миллатлар лигаси доирасида Данияга қарши ўйинда (1:0) жароҳат олиб, Испания терма жамоасини муддатидан аввал тарк этди - унга сон мушакларининг ортиқча юкланиши ташхиси қўйилган.
"Мен буни қандай бўлса, шундай айтаман. Ламин ўйин охирида ўзини ноқулай ҳис қилди. Сешанба куни юз фоиз тайёр бўладими, деб сўрадим, иккиланиб қолди. Шуни инобатга олган ҳолда, унинг дам олиши яхшироқдир. Биз буни аввал ҳам бошқа ўйинчилар билан қилганмиз ва у ҳам бундан мустасно эмас.
Агар кимдир Ламинни ҳимоя қилиши керак бўлса, бу қоидаларни ҳакамлар қўллайди. Рақиблар эса унга ўхшаган ўйинчиларни ёки бошқа буюк ўйинчиларни тўхтатиш учун қўлларидан келганини қиладилар. Футбол ўйнаганмисиз? Тепилганмисиз? Ламиннинг тепилгани учун мени жавобгарликка тортмоқчимисиз?
Терма жамоалар ўйинлари ҳар ойда бир марта ўтказилишини айтгандим. Ўтган йили биз 17 та халқаро ўйин ўтказдик, чунки бизга омад кулиб боқди - менимча, ҳар бир испаниялик футболчи Евро финалига чиққанимиздан хурсанд эди. Лекин бу йил 10та ўйнаймиз.Икки йилдан кейин 27та ўйин.
Келинг, айлана бўйлаб юришни тўхтатайлик. Ўртача ҳисобда терма жамоа ойига битта ўйин ўтказади, келинг, ҳамма нарсани мураккаблаштиришни бас қилайлик - муаммо бизда эмас, умид қиламанки бу айбни бизга юклатилмайди", - деди Испания терма жамоаси бош мураббийи.