Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Тухель ўзигача ишлаб келган қонуниятни бузиб ташлашга ҳаракат қилади

Баҳо:
+ | -

Томас Тухель Англия миллий жамоасига расман тайинланиб, жамоа либосидаги юлдузлар сонини иккитага айлантириш, яъни 2026 йилда жаҳон чемпиони бўлиш нияти ҳақида айтгач, интернетда қизиқ статистика чиқди – шу пайтгача ҳеч қайси хорижлик мураббий жамоасини жаҳон чемпиони қила олмаган экан.

Яъни мундиалда ғалаба қозонган 22 жамоанинг мураббийи ўша давлат фуқароси бўлган. Агар Европа чемпионати статистикасини қўшсак ҳам ўзгариш кам – фақат бир марта, германиялик Отто Рекхагел Грецияни чемпион қилган, тамом.

Бошида қўрқиб кетдим, наҳотки Сречко Катанец бизни чемпион қила олмаса? Аммо агар бу фактларга чуқурроқ қараганимизда мутлақо бошқа картина чиқиб келади.

Ўзи умуман дунёдаги фаворит терма жамоаларни чет эллик мураббий бошқармаган экан. Бошқармагандан кейин, қандай қилиб чемпион қилади, тўғрими?

Жаҳон ва Европа чемпионатлари фаворитлари бўлган, ўша турнирда ғолиб чиқиб учун потенциалга эга бўлган барча терма жамоалар тарихини қараб чиқдим. 1954 йилда венгриялик Лайош Цейзлер Италияни, 1934 йилда италиялик Филипе Паскуччи Аргентинани, 1962 йилда аргентиналик Элано Эррера Испанияни, шунингдек италиялик Капелло ва швециялик Эрикссонлар Англия терма жамоасини муваффақиятсиз бошқаришган. Шу холос. Қарийб юз йиллик тарихдаги 39 йирик мусобақадаги жами юздан ортиқ фаворитлар ичида чет эллик мураббийларда фақат 5 марта имконият бўлган атиги.

Демак буни, чет эллик мураббийлар муваффақиятсиз бўлишини қандайдир қонуният сифатида илгари суриш нотўғри. Тухелга омад тилаймиз.

Дарвоқе, яна бир қизиқ маълумотга кўзим тушди – бутун тарихи давомида Германия терма жамоасида атиги 12 нафар мураббий ишлаган экан холос.

Манба: @aslanov_futbol
Киритилди: 13:24, 17.10.2024.
Ўқилди: 1004 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.