Кириш Регистрация
16/10 01:30 Колумбия 4-0 Чили
16/10 04:00 Парагвай 2-1 Венесуэла
16/10 04:30 Уругвай 0-0 Эквадор
16/10 05:00 Аргентина 6-0 Боливия
16/10 05:45 Бразилия 4-0 Перу
19/10 00:00 Алавес - Вальядолид

Бекхэм: "МЮ мухлислари ўтган йиллар давомида менежментга бўлган ишончни йўқотиб қўйишди"

Баҳо:
+-1 | -

Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед"нинг янги хўжайини Жим Рэтклиффнинг ишини юқори баҳолади.

INEOS раҳбари февраль ойида клубнинг 25% улушини сотиб олиб, унинг ҳаммуаллифига айланди.

Рэтклифф харажатларни камайтириш учун бир қатор чоралар кўрди, жумладан 250 нафар ходимни ишдан бўшатди.

Шунингдек, Алекс Фергюсонга клуб элчиси лавозими учун пул тўлашни тўхтатди.

"Ўзгаришлар керак эди, клубни қандай бошқариш ва қарорлар қабул қилиш борасида янгича қараш керак эди.

Мен Жимни жуда яхши кўраман ва йиллар давомида у билан бир неча бор учрашганман. У мухлис ва ажойиб бизнесмен, энг яхшиларидан бири. Энг муҳими, мухлислар унинг клуб ҳақида қайғураётганини кўришади.

Мухлислар ўтган йиллар давомида менежментга бўлган ишончни йўқотиб қўйишди ва у ҳақиқатан ҳам нима қилишни ва яратмоқчи эканлигига эътибор қаратгани кўриниб турибди.

Умид қиламанки, ҳамма нарса ўзгаради, лекин бу вақт талаб этади.

Биз "Манчестер Юнайтед" мухлислари йиллар давомида етарлича сабр қилдик, лекин биз эски кунларни қайтаришни истаймиз ва у қанчалик тезроқ бўлса, шунча яхши", - деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Дэвид Бекхэм.

Киритилди: 13:38, 17.10.2024.
Ўқилди: 370 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.