"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике клуб билан шартнома узайтирилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ беришдан бош тортди.
Ишончли манбалардан маълум бўлишича, томонлар аллақачон келишувга эришган - испанияликнинг янги келишуви 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Бироқ, шартнома бўйича тўғридан-тўғри саволни олган мураббий жавоб бермади: "Ҳозирча ҳеч қандай расмий хабарлар йўқ, бу ҳақда айтадиган гапим йўқ", - деди Энрике Лига 1 доирасида "Страсбург"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида.