"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола келажакда терма жамоалардан бирини бошқариш ниятида эканлигини тан олди.
"Ҳа, бир кун келиб мен фаолиятимда терма жамоага мураббийлик қилишни хоҳлардим", - дея Гвардиола сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда.
Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.