Ўтган дам олиш кунлари Марио Пашалич А Серия рекордчисига айланди, у Италия чемпионатидаги 50-голини урди ва бу параметр бўйича хорватиялик футболчилар учун пешқадамга айланди.
Италия матбуотига берган интервьюсида Пашалич рақамлардан ҳайратда қолганини тан олди.
"Рекорд ҳақида ўйламагандим ҳам. Рақамларни деярли эсламайман ва, албатта, мен бундай чўққиларни забт этаман, деб ўйламаган эдим.
Италияга кўчиб ўтганимда камтарона орзуларим бор эди, фақат бир жойда бироз қолишни хоҳлардим, чунки бунгача мен бешта чемпионат ва бешта давлатни алмаштирдим", - дея хорватиялик футболчининг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.