Кириш Регистрация

«Барселона» футболчисига «Астон Вилла» қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес «Астон Вилла»нинг радарида. Бирмингем клуби 24 ёшли футболчи учун 15 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ бундай нарх каталонияликларни қониқтирмайди. "Todofichajes" портали ўз саҳифаларида хабар беришича, агар бундай таклиф тушса, "кўк-анорранглилар" 10 миллион кўпроқ – 25 миллион евро сўрайди.

2024/2025 йилги мавсумда Ферран Торрес «Барселона»нинг ўнта учрашувида қатнашди. Уларда ҳужумчи битта гол ва иккита голли узатма ёздириб қўйди. Торрес Каталония клубида 2022 йил бошидан буён ўйнамоқда.

Киритилди: 21:49, 22.10.2024.
Ўқилди: 1424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.