Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Спорт курашлари. Ҳамюртимиз эртага ЖЧ медали учун гиламга чиқади

Баҳо:
+ | -
Албаниянинг Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича U-23 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувлари ўтказилмоқда.

Бугун 77 кг вазн тоифасидаги юнон-рим курашчимиз Дониёрхон Накибов ҳам баҳсларга киришди.

Ҳамюртимиз саралаш босқичида норвегиялик Льюдвик Херман Хатландни 8:0, нимчорак финалда америкалик Жеймс Хантерни 7:1 ва чорак финал босқичида венгриялик Тамас Аттила Тоесмагини 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Афсуски, молдовалик Александрин Гутуга қарши ярим финал баҳсида Накибов 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эндиликда Дониёрхон эртанги кун доирасида мусобақанинг бронза медали учун гиламга чиқади. Унинг рақиби ўтиш босқичидан сўнг маълум бўлади.

Киритилди: 23:58, 22.10.2024.
Ўқилди: 791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.