Европа футболида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди, Италиянинг “Милан” жамоаси Бельгиянинг “Брюгге” клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Италия клубининг ушбу учрашувдаги биринчи голини Кристиан Пулишич киритди, илдизи хорватиялик бўлган америкалик футболчи ғалабадан хурсанд эканлигини айтди.
"Бугун омадим келди, лекин жуда хурсандман. Ўша пайтда гол уришни режалаштирмагандим, шунчаки шундай бўлди.
Умид қиламанки, бундан кейин ҳам шундай гол уришда давом этаман. Ғалабами? Бу келажакка ишонч бағишлайди, бу жуда муҳим", - дея Пулишичнинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.