Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Баскетбол тарихида илк бор ота ва ўғил биргаликда баҳсларда қатнашди

Баҳо:
+ | -

“Лос-Анжелес Лейкерс” клуби аъзолари Леброн ва Бронни Жеймс Миллий Баскетбол Ассоциацияси (NBA) баҳсларида ўйнаган биринчи ота-ўғил дуэти сифатида тарихга кирди. Улар “Миннесота Тимбервулвз”га қарши мавсумнинг очилиш ўйинида биргаликда кортга чиқди.

23 октябрь, чоршанба куни “Лос-Анжелес Лейкерс” NBAънинг 2024—25 йилги мавсумининг дастлабки ўйинида ўз майдонида “Миннесота Тимбервулвз”ни мағлуб этди. Учрашув 110:103 ҳисобида якунланди. Учрашувнинг энг сермаҳсул ўйинчиси “Лейкерс” жамоаси аъзоси Энтони Дэвис бўлди (36 очко).

Леброн Жеймснинг ўғли Бронни Жеймс “Лейкерс” сафида дебют қилди. NBAъда биринчи марта ота ва ўғил бир жамоада битта ўйинда бирга ўйнади. Улар иккинчи чорак тугашига тўрт дақиқа қолганда ўйинга қўшилд. Леброн ўйинни 16 очко билан якунлади, Бронни битта тўп киритди.

NBA тарихида ўйинчилар лигага оталаридан кейин қўшилган 100 га яқин ҳолатлар бўлган, бироқ улар бир вақтнинг ўзида биринчи марта ўйнади.

Леброннинг ўзи ўғли билан ўйнаш у учун ҳақиқий завқ эканини айтганди.

“Бу бугун ёки кейинроқ содир бўладими, фарқи йўқ, бу мен учун аҳамиятли воқеа бўлиб қолади. Бу мен учун чинакам завқ беради”, деган эди афсонавий баскетболчи.

Леброн Жеймс 39 ёшда. У 2003 йил 29 октябрда NBA'да дебют қилган. У тўрт карра NBA чемпиони бўлган.

Июль ойида Леброн “Лос-Анжелес Лейкерс” билан янги шартнома имзолади. Шартнома икки йилга мўлжалланган бўлиб, бу муддат давомида баскетболчи 104 миллион доллар ишлаб топади.

NBA мунтазам мавсуми 2025 йил 13 апрелда якунланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:07, 23.10.2024.
Ўқилди: 1357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.