Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Итурральде: "Бу пенальти эмас"

Баҳо:
+ | -

Собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалес "Атлетико" дарвозасига белгиланган пенальтига қарши чиқди.

Диего Симеоне шогирдлари Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-тури доирасида ўз майдонида “Лилл”га имкониятни бой бериб қўйди (1:3).

74-дақиқада 1:1 ҳисоби қайд этилаётган бир пайтда Бенжамин Андре Коке билан тўп учун курашаётганда йиқилиб тушган ва италиялик ҳакам Марко Гуида “Атлетико” дарвозасига пенальти белгилади. Пенальтини Жонатан Дэвид голга айлантириб, “Лилл”ни олдинга олиб чиқди.

“Кўпчилик менга ҳар доим пенальти бериш осон иш эканини айтишарди. Лекин бу контакт пенальти беришга арзимайди. Бу пенальти эмас.

Мен эпизодни тўрт-беш марта кўрдим, ҳеч қандай шубҳали ҳолатни кўрмадим. У ҳатто рақибга тегмади ҳам.

Ҳаммасини тўғри бажариш керак. Ҳакамларда голни аниқлайдиган барча қурилмалар бор ва улар фақат ВАРнинг олдига бориб, эпизодни томоша қилишлари керак", — деди собиқ ҳакам.

Киритилди: 09:22, 24.10.2024.
Ўқилди: 896 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик