Кириш Регистрация

Жамшид Искандеров: “Ҳар қандай рақибни ҳурмат қилиш керак”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 31 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Гарчи “Металлург” аутсайдер ҳамда Суперлигада “жон сақлаб қолиш” учун кураш олиб бораётган бўлсада, ҳар қандай рақибни ҳурмат қилиш керак. Боиси, бекободликлар учун очко сув ва ҳаводек зарур. Шунинг учун бўлажак ўйинда меҳмонлар жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилишади.

Биз ҳам ушбу беллашувда майдонга зафар қучиш мақсадида тушиб, мухлисларга қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Ишқибозлардан эса мазкур ўйинда жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан. Биз эса уларнинг ишончларини оқлаш учун рақибни мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман, - деди Жамшид Искандеров.

Киритилди: 12:13, 24.10.2024.
Ўқилди: 1633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик