"Барселона" вингери Рафинья Диас клуб учун юбилей ўйинида хет-трик қайд этганидан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
23-октябрь куни “Барселона” Чемпионлар лигасининг 3-тури доирасидаги ўйинда “Бавария”ни мағлуб этди (4:1).
Бу ўйин бразилиялик учун каталонияликлар либосидаги 100-ўйин бўлди.
"Барселона"даги 100-ўйиним шундай бўлишини ҳатто энг даҳшатли орзуларимда ҳам тасаввур қила олмасдим", - дея Рафиньянинг сўзларини келтиради Barca Universal.