"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг вингер Антони ҳақида гапирди.
"Амад яхши ҳаракат қилмоқда, лекин мен Антонини машғулотлардаги ўйинлари учун ҳам мукофотлашим керак эди - у деярли ҳар бир машғулотда жуда яхши", - деди нидерландиялик мураббий ўйиндан кейинги интервьюсида.
Антони жорий мавсумда атиги бешинчи марта майдонга тушди. Диалло мавсум бошида асосий ўйинчи бўлган, бироқ Премьер-лиганинг олдинги икки ўйинини захирада ўтказган.