"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон Европа лигаси доирасида "АЗ Алкмаар"га (1:0) қарши ўйиндаги пенальти ҳақида гапирди.
Бу пенальтини Ришарлисон голга айлантирди.
"Дастлаб иккаламиз ҳам пенальти тепмоқчи эдик. Мен катта ўйинчиман ва бугун сардор бўлганман, шунинг учун мен тўпга чиқишни режалаштиргандим.
Кейин ўйлаб кўрдим ва Риши учун бу муҳимроқ деган қарорга келдим: у эндигина жароҳатдан қайтган эди, бу ҳужумчи учун қийин вазият.
Умид қиламанки, бу гол унга катта мотивация берди", деди Мэддисон ўйиндан кейинги интервьюсида.