"Парма" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Фабио Пеккия билан янги меҳнат шартномаси тузди.
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Томонлар ўртасидаги янги шартнома 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Мураббий 2022 йилнинг ёзидан бери “Парма”ни бошқариб келмоқда.
Италия чемпионатининг саккиз туридан сўнг жамоа етти очко жамғариб, турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.