Глен Жонсон Томас Тухелни энг яхши мутахассис деб атади. Англия терма жамоаси бош мураббийлигига германиялик мутахассис тайинлангани 16 октябрь куни эълон қилинган эди.
"У энди Англия терма жамоаси бош мураббийи эканлигидан жуда хурсандаман. Бизда ажойиб жамоа бор, энди эса бизда ажойиб мураббий бор. Йигитлар у билан ишлашни яхши кўришади ва агар у бу таркибдан энг яхши натижага эриша олмаса, ҳайрон қоламан.
Ҳа, менимча, “Манчестер Юнайтед” уни тезроқ чақирмагани учун имкониятни бой берди. Мураббий бор экан, буни айтишдан уяламан, лекин бундай топ-мутахассислар тез-тез пайдо бўлмайди, "Манчестер Юнайтед"даги иш эса қийин ва ҳамма нарсани ўзгартириш учун ўзига хос хусусиятни талаб қилади", - дейди собиқ "Ливерпуль" ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси.