Жо Бартон АҚШдаги сайловлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Республикачилар партиясидан Дональд Трамп ва Демократлар партиядан Камала Харрис президентлик учун курашмоқда.
Сайлов кампанияси давомида республикачи номзодга бир неча бор суиқасд уюштирилди.
Овоз бериш куни 5 ноябрга белгиланган.
“АҚШ Демократик партияси энди демократия тарафдори эмас.
Улар Трампни бир неча бор ўлдиришга уриниб кўргани ва муваффақиятсизликка учрагани ҳақида деярли ҳеч нарса айтилмаган”, — деб ёзди “Ньюкасл” ва “Манчестер Сити”нинг собиқ футболчиси Жо Бартон.