Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

«Йиртилган газета»

Баҳо:
+7 | -

Сўнгги кунларда мухлислар ва журналистлар томонидан тинимсиз танқид қилинаётган “Нефтчи” шанба куни ўз майдонида олий лига дебютанти “Гулистон” клубини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйинда бир қатор қизиқ ҳодисалар рўй берди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида “Нефтчи” ҳимоячиси Дилёрбек Эрматов ҳисобни очгач, футболчилар бир неча кун олдин Саркисян жамоасини танқид қилиб чиққан вилоятнинг бош нашри “Фарғона ҳақиқати” газетасининг йиртиб мухлислар томон отиб юборишди. Саркисян эса бу мени танқид қилганлар учун жавоб деди.

Хўш, бу билан ўйинчилар нима демоқчи? Афтидан футболчилар кўзгуда ўз аксларини кўриб қўрқиб кетишган кўринади. Акс ҳолда газетани йиритиб ташламаган бўлишарди. Касаллигини айтиб, унга қайси дорилар шифо бўлиши ёзиб берган шифокорнинг айби нима? Яна бир гап “Нефтчи” футболчилари газетани йиритиш орқали вилоят бош нашрига бўлган ҳурматлари нечоғли эканлигини намойиш этишди.

Танқид бу келажак меваси. Уни тўғри қабул қилиш керак. Инсон тез-тез атрофидагилар у ҳақида нима дейишаётганини билиб туриши лозим. Дўст ачитиб гапирар, деб бекорга айтишмаган ахир. Юрий Вазгенович эса ўз одатига содиқ қолган ҳолда журналистларни айблашга тушди. Аммо бир нарсани унутмаслик лозим. Журналистнинг касби ёзиш, у кўрганини ёзади, таҳлил қилади. Шундай экан, менинг мақсадим кимнидир ёмонлаш ёки камситиш эмас, балки, мураббий кўра олмаётган ёки кўришни истамаётган томонларни айтиб ўтиш.

Мураббий эса жамоасини ўйинларга тайёрлайди. Натижа учун жавоб беради. “Нефтчи”нинг бугунги ҳолатини билмоқчи бўлсангиз, турнир жадвалига қаранг, ким ҳақ эканлигини билиб оласиз. Хатоларини тан олиш ҳам марднинг иши.

Келажак меваси
Энг қизиғи, мана шу танқиддан кейин жамоа жонлангандек бўлди. Бунгача биттадан ортиқ гол ура олмаётган футболчилар “Гулистон” дарвозасига тўртта тўп киритишди. Агар танқид “Нефтчи” аъзоларини “уйғотиб” юборадиган бўлса, ҳар сафар танқидий мақола ёзишга тайёрман.

“Нефтчи” лига дебютантини доғда қолдирди. Лекин вазият ўзгарди, дейишга ҳали анча эрта. Жамоа саккиз ўйиндан кейин етти очко жамғарди. Менимча, мухлисларнинг ҳам фикри ўзгаришсиз қолган. Ахир ўйлаб кўринг, илгари олти-еттинчи ўринни тан олмайдиган мухлисларни 10-поғона қониқтирадими? Йўқ, албатта. Шундай ,экан бир ғалабадан сармаст бўлиш керак эмас. Ҳали олдинда “Олмалиқ” ва “Бунёдкор”га қарши ўйинлар кутиб турибди. Айнан мана шу баҳслар “Нефтчи”нинг ҳақиқий кучига баҳо берса ажаб эмас.

Хулоса ўрнида
Баъзан айрим мухлисларга “Нефтчи” жамоасини танқид қилишим ёқмайди. Улар ҳар доим мендан нега Саркисян шогирдларига ишонмайсиз, деган савол билан мурожаат этишади. Бунга жавобан кулиб қўяман. Бошқа томондан улар ҳақ. Бугун ушбу саволга жавоб бериш пайти келди. Тўғри, мен “Нефтчи”ни танқид қилишим, унинг ғалабасига ишонмаслигим мумкин. Лекин уни ҳеч қачон алдамайман.

Ишонинг, мен ўз вилоятим жамоасини ҳар биринглардан кўра кўпроқ яхши кўраман. Унга шон-шуҳрат тилайман, халқимизнинг юксак фазилатларини қадрлайман. Бироқ мен вилоятимиз бош жамоасини кўзни юмиб севишга ўрганмаганман.

Аброр Деҳқонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:29, 12.05.2013.
Ўқилди: 9524 марта.
Фикрлар: 77 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.