"Барса" футболчиларининг Рафинья Диаснинг голини нишонлаши Карло Анчелоттининг ғазабини қўзғатди.
"Реал" Ла Лиганинг 11-турида ўз майдонида ўтказилган "класико"да 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
84-дақиқада Рафиньянинг голидан сўнг, Анчелотти "Барселона" ўйинчилари "Реал"нинг техник майдонига голни нишонлаш учун кириб келганидан норози бўлиб, Ханс-Дитер Фликга эътироз билдирди.