Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Жамшид Саидов: «Тўғри стратегия эвазига «Пахтакор»ни мағлуб этдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди. «Қизилқум» жамоаси бу тур «Пахтакор»ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Албатта, ғалаба доим ёқимли. Бугун тўғри стратегия танлаган эдик ва бу ўзини оқлади. Бугун бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага ташаккур. Бу кетма-кет иккинчи ғалабамиз.

— Бу стратегия баҳс аввалида режага киритилганмиди?

— Биз била туриб шу стратегияни танладик. Бугун йигитлар майдонда бор кучи билан ҳаракат қилди.

— «Қизилқум» кучлироқ жамоалар билан яхшироқ ўйин кўрсатмоқда. Бунинг сири нимада?

— Бу саволни беришингизни кутган эдим. Бу масала мени ҳам ўйлантиради. Кучсизроқ жамоалар билан ўйинлар қийин кечаётгани рост. Бу руҳий холат билан боғлиқ. Рақибга тўғри баҳо бермаслик билан боғлиқ.

— Лобжанидзенинг жароҳати жиддий эмасми?

— Ҳозир ҳеч нарса айта олмайман. Эртага ҳаммаси аниқ бўлади. Ҳозир унда оғриқ бор. Текшириб, аниқ хулоса қиламиз.

— Сайётов ўйиндан ўйинга очилмоқдами?

— Ўйлашимча, у жуда ҳам иқтидорли футболчи. Бекорга терма жамоалардан чақирув олмаяпти. Тажриба тўплаш орқали ўсишда давом этади. Бугун ҳам дарвозани яхши қўриқлади.  

— Акаки Шулая билан шартнома узайтириладими?

— Унинг мавсум охиригача шартномаси бор. Бу ҳақида ҳали ўйламаяпмиз. Олдинда бизни 4 учрашув кутиб турибди. Вазифани бажаришга қаратилган барча эътиборимиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 06:57, 27.10.2024.
Ўқилди: 729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик