Кириш Регистрация

"Бавария" Мусиалани клубнинг янги юзига айлантирмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала билан янги шартнома имзолашга ҳаракатни давом этмоқда.

21 ёшли юлдузнинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси келаси мавсум якунланганидан кейин ўз ниҳоясига етади.

"Жамол – ажойиб футболчи ва бу унинг шартномасини узайтириш ва уни клубимизнинг янги юзига айлантириш истагимизнинг сабабларидан бири. Дриблингга келганда у ажойиб инстинктларга эга. Албатта, бундай ўйинчи жамоадошларини яхшилайди", - деди "Бавария" спорт директори Макс Эберл.

Якшанба куни Жамол Мусиала Венсан Компани жамоасига “Бохум”ни мағлуб этишда (5:0) ёрдам бериб, гол ва голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 07:28, 28.10.2024.
Ўқилди: 555 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик