Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионатида уч нафар ҳамюртимиздан иккиси мағлуб бўлиб улгурди

Баҳо:
+ | -
Бугун Албания пойтахти Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича но олимпия вазн тоифаларида жаҳон чемпионати старт олди.

Уч кун давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.

Турнирнинг илк куни доирасида юнон-рим кураши усталари — Абдулло Алиев (72 кг) ҳамда Жалгасбай Бердимуратов (82 кг) гиламга чиқди.

Алиев саралаш босқичида қирғизистонлик Ирискелди Хамзаевни 2:1, нимчорак финалда молдовалик Михай Петични 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Чорак финалда эса Абдулло Франция вакили Ибраҳим Маҳмуд Ганемга 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Жалгасбай Бердимуратов эса саралашда арманистонлик Карен Хачатрянни 6:0, нимчорак финалда қозоғистонлик Евгений Поливадовни 9:0 ҳисобида доғда қолдирди. Венгрия вакили Эрик Сзилвассига қарши чорак финал баҳсида эса ҳамюртимизга омад етишмади — 1:6.

Эндиликда уларнинг рақиблари финалга йўл олган тақдирдагина вакилларимиз ўтиш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Маълумот ўрнида, мусобақанинг эркин кураш баҳсларида 79 кг вазнли Мирзо Ҳайитов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Киритилди: 22:47, 28.10.2024.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик