Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қатар ва КХДРга қарши учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади. Осиё футбол конфедерацияси мазкур баҳсларда ишлайдиган ҳакамлар ҳақида маълум қилди.

Қатар — Ўзбекистон учрашувида кореялик ҳакамлар бригадаси фаолият олиб боради. Бош ҳакам — Ким Жонгҳеок, унга қанотларда юртдошлари Парк Кюнёнг ва Жанг Жонгпил ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам — Чаэ Сангҳеоп. ВАРда эса Ким Ҳеэгон фаолият олиб боради.

Учрашув 14 ноябрь Тошкент вақти билан 21:15 да "Жассим бин Ҳамад" стадионида старт олади.

КХДРга қарши сафар учрашувимиз Лаос пойтхати Вентьян шаҳрида ўтказилишидан хабарингиз бор. Мазкур ўйинда кувайтлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам — Али Али Аҳмад, унга юртдошлари Аланези Абдулҳади ва Аббос Аҳмад ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам — Аммар Ашканани. ВАРда эса Абуллоҳ Жамали фаолият олиб боради.

КХДР — Ўзбекистон учрашуви 19 ноябрь Тошкент вақти билан 17:00 да "Лао" стадионида бошланади.

Киритилди: 11:42, 29.10.2024.
Ўқилди: 2576 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.