Кеча энг яхши футболчи ўтган мавсумдаги ўйинлари натижаларига кўра тақдирланди. Натижада “Олтин тўп”ни “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри қўлга киритди ва бу соврин учун курашда “Реал” футболчилари Винисиус ва Жуд Беллингемни ортда қолдирди. 28 ёшли “шаҳарликлар” футболчиси учун бу алоҳида мукофот, чунки у бу мавсумда жароҳати туфайли майдонга туша олмаган ва “Олтин тўп”ни қўлга киритгач, бу совринни айнан кимга бағишлашини айтди.
"Мен, оилам ва мамлакатим учун жуда муҳим кун. Бугунги ғалаба мен учун эмас, балки испан футболи, ғалаба қозона олмаган, лекин бунга лойиқ кўплаб футболчилар учун, масалан, Андрес Иньеста, Хави, Икер Касильяс, Серхио Бускетс ва бошқа кўплар бу испан футболи ва ярим ҳимоячининг фигураси учун", - деди Родри BBC билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Родри "Манчестер Сити" таркибида ўтган мавсумда Премьер-лига, УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан, шунингдек, Испания терма жамоаси билан Евро-2024да ғолиб чиққан.