Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Легионерларга умумий шарҳ

Баҳо:
+ | -

Хориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ўтаётган ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.

РОССИЯ
Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россия премьер-лигасининг якунига етган турида сафарда Грознийнинг «Терек» клубига қарши учрашувнинг асосий таркибида майдонга тушди ва 60-дақиқада ўз ўрнини жамоа ҳужумчиси Самуэль Это′Ога бўшатиб берди. Ўйин «Терек»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Қозоннинг «Рубин» клуби ярим ҳимоячиси Вагиз Галиулин бу турда ҳам жамоа қайдномасидан ўрин олмади.

Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов навбатдаги турда ҳам ўз жамоаси асосий таркибида майдонга тушди. «Темирйўлчилар» 12 май куни куни ўз майдонида «ЦСКА»ни қабул қилди ва 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Денисов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

ҚОЗОҒИСТОН
11 май куни Қозоғистон премьер-лигасида 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчииси Улуғбек Бақоев тўп сураётган Павлодарнинг «Иртиш» клуби 11 май куни сафарда «Тобол» жамоасига қарши тўп сурди. Бақоев ушбу учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва 56-дақиқада алмаштирилди. Ўйинда ҳисоб очилмаган - 0:0

Уч нафар ўзбекистонлик футболчилар - Марат Бикмаев, Александр Гейнрих ҳамда Темур Кападзе тўп сурадиган «Актобе» клуби 11 май куни сафарда Олма-Отанинг «Қайрат» жамоасига қарши тўп сурди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Темур Кападзе ушбу учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, ўйинни асосий таркибда бошлаган Александр Гейнрих 59-дақиқада алмаштирилди. Аввалги турда жароҳат олиб, ноъмалум муддатга сафдан чиққан Марат Бикмаев ўйин қайдномасига киритилмаган. Аввалроқ хабар берганимиздек, ушбу учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов бевосита стадиондан туриб кузатган.

ХИТОЙ
10-12 май кунлари Хитой суперлигасида 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири - Анзур Исмоилов тўп сурадиган «Чангчун Ятай» ўз майдонида «Гуижоу» клубига қарши тўп сурди (0:1). Исмоилов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Миллий терма жамоага номзод бўлган яни бир ҳимоячи Камолиддин Тожиев ҳам якунига етган турда ўз жамоаси «Жиангсу»нинг асосий таркибда сафарда «Тианжин Теда» клубига қарши майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Миллий терма жамоага номзод бўлган ҳимоячилардан бири, Шавкат Муллажонов Хитой чемпионатининг якунига етган турида, ўз жамоаси - «Лиаонинг» жамоаси сафида асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. «Лиаонинг» ушбу турда ўз майдонида «Вухан» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
12 май куни Жанубий Корея «К»-Лигасида ҳам навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. «К»-Лига иштирокчиси «Сеонгнам Ильва Чунма» клуби сафида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров 12 май куни ўз жамоаси билан сафарда «Гангвон» клубига қарши тўп сурди. Жепаров учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган. Ўйин 2:1 ҳисобида «Гангвон»нинг ғалабаси билан якунига етган.

БАА
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров тўп сураётган Дубайнинг «Аш-Шабоб» клуби 9 май куни мамлакат чемпионати баҳсида ўз майдонида Калбанинг «Ал Иттиҳод» клуби билан ўйнади ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Таъкидлаш жоиз, «Аш Шабоб» жамоаси 6 май куни «Президент Кубоги» баҳсида майдонга тушган эди ва шу сабабдан дубайликлар чемпионат ўйинида жамоанинг бир нечта етакчи футболчилари қаторида Азиз Ҳайдаровга ҳам дам беришган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:42, 13.05.2013.
Ўқилди: 4403 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик