"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг 29 ёшли чап қанот ҳимоячиси Люк Шоунинг тикланиш жараёни режадагидек кетмаётганини айтди. Англиялик футболчи Англия Премьер-лигаси мавсуми бошланишига бир неча кун қолганида жароҳат олган ва ҳалигача майдонга тушмаган.
"Жараён биз кутгандек кечмаяпти, бу ҳақиқат. Шунинг учун биз жуда эҳтиёт бўлишни хоҳлаймиз. Биз унинг ўтмишини биламиз. Биз буни тўғри йўлга қўйишимиз керак, чунки биз унинг майдонга тушишини истаймиз, чунки у бизнинг ўйинларимиз ва савиямизга катта таъсир кўрсатади", - деди "қизил иблислар"нинг собиқ бош мураббийининг Sky Sports билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи Шоунинг прогнозларига кўра, мавсумолди машғулотларида болдир мушагидан жароҳат олган эди, у машғулотларни сентябрда бошлаши керак эди.