Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

UFC камари учун собиқ даъвогар Сергей Павловичнинг рақиби маълум

Баҳо:
+ | -
Оғир вазн тоифасида UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Сергей Павловичнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Россиялик аралаш яккакураш устаси 2025 йилнинг 1 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night 250 турнирида октагонга кўтарилади.

Павловичнинг рақиби суринамлик Жаирзиньо Розенстрайк бўлади. Маълумот учун, 32 ёшли Сергей Павлович икки мағлубиятли серия билан келмоқда. У аввалига биринчи раундда британиялик Том Аспиналлга нокаут билан ютқазди. Кейин эса рус дербисида Александр Волковга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди.

36 ёшли Жаирзиньо Розенстрайк эса аксинча, иккита ғалабали серия билан одимламоқда. Шамиль Газиевни техник нокаутга учратган бўлса, Таи Туивасани ҳакамларнинг айри қарори билан таслим этди. Айни пайтда Сергей Павлович UFC оғир вазнлилар рейтингида тўртинчи, Жаирзиньо Розенстрайк эса тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Манба: fighttime
Киритилди: 23:15, 29.10.2024.
Ўқилди: 777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.